Чорвачилик тармоғидаги хўжаликлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев чорвачилик тармоғида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашди.
Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида берилган имтиёзлар, улардан фойдаланиш имкониятлари масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Ўтказилган учрашув давомида чорвачиликни, шу жумладан паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш йўналишида фермер хўжаликлари ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шу билан бирга, халқимиз дастурхонига арзон шу билан бирга сифатли гўшт, сут ва паррандачилик маҳсулотларини етказиб бериш жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, тармоқни ривожлантириш борасида хўжалик раҳбарларининг ҳали ечимини кутаётган масалалар белгилаб олинди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
