Муай-тайчиларимиз Жаҳон чемпионатида ғолиблар сафидан жой олди
30

Малайзияда спортнинг Муай-тай тури бўйича U-12, U-14 ва U-18 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида А.Төрабаев, А.Сабуров ва С.Азаматовлар барча рақибларидан устун келиб, 1-ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, ушбу чемпионатда С.Раҳматуллаев ва Д.Мадримова 2-ўринни эгаллаган бўлса, Ж.Асқаров, К.Айтбаев ва А.Абдуллаевлар фахрли 3-ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига ўз медалларини ёзиб қўйди.
.jpg)
