Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг Португалия терма жамоасига қарши 2-ўйини 23 июнь куни соат 22:00 да бўлиб ўтади.

❗️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун ташкил этилаётган жойлар рўйхати:
1. Нукус шаҳар - Дўстлик канали бўйидаги Ёшлар майдончасида;
2. Нукус тумани - Нукус тумани спорт мактабининг стадионида;
3. Мўйноқ тумани - Маданият маркази биносида;
4. Қўнғирот тумани - Ҳокимлик биноси ёнидаги "Ёшлар сайилгоҳи" боғида, ёзги саҳнада;
5. Қонликўл тумани - Ҳокимлик биноси ёнидаги "Ёшлар сайилгоҳи"да;
6. Шуманай тумани - Маданият маркази биносида;
7. Хўжайли тумани - Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Маданият саҳнаси ёнида;
8. Тахиатош тумани - Туман ҳокимлиги биноси ёнидаги майдонда;
9. Тахтакўпир тумани - Маданият маркази биносида;
10. Қораўзак тумани - "Жайҳун ресторани"да ва Ёшлар маркази биносида;
11. Чимбой тумани - "Бахыт сарайы" тўйхонасида;
12. Бўзатов тумани - Бўзатов тумани Ёшлар ишлари агентлиги ёнидаги майдонда;
13. Кегейли тумани - Марказий стадионида;
14. Тўрткўл тумани - А.Худайшукуров номидаги Амфитеатрда;
15. Элликқалъа тумани - "Ёғду" тўйхонаси ёнида;
16. Беруний тумани - Ҳокимлик биноси ёнидаги катта пикник майдончасида;
17. Амударё тумани - "Дўстлик" МФЙ "Ваҳум" аҳоли пунктида жойлашган болалар ўйингоҳида.