Invest Day доирасида 3 та стартап учун 140 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди

Кўп миллатли халқимизнинг дўстлик рамзига айланган, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Қора уйда Invest Day - "Ёшлар ва инвесторлар учрашуви" ўтказилди.
Invest Day доирасида 3 та стартап умумий қиймати 140 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилди.
Шундан, Даулет Урумбаев томонидан таклиф этилган кичик ва ўрта бизнес учун ишлаб чиқилган FinTech стартапи учун 90 минг АҚШ доллари, Төребек Махсетов томонидан таклиф этилган LegalTech стартапи учун 20 минг АҚШ доллари, Султанбек Кеңесбаев томонидан таклиф этилган сунъий интеллект технологиялари билан боғлиқ GIFRS стартапи учун 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб этилди.
Бу Қорақалпоғистонда стартап экотизимини ривожлантириш йўлидаги муҳим натижа ҳисобланади.
Invest Day стартап гуруҳлари учун ўз лойиҳаларини инвесторларга тақдим этиш, фойдали фикр-мулоҳазалар олиш ва кейинги ривожланиш учун молиявий қўллаб-қувватлашни жалб қилиш имкониятини яратди.
.jpg)
.jpg)
