Битирувчи ёшларга тантанали равишда медаллар топширилди

Бугун Қорақалпоғистон санъат саройида республикамиздаги мактабларда барча фанлардан аъло баҳоларда ўқиб, якунловчи имтиҳонларни муваффақиятли топширган битирувчи ёшларимизга олтин ва кумуш медалларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча битирувчи ёшларни қўлга киритган муваффақияти билан табриклади.
Бугунги кунда ёшларни илимли-билимли, жисмоний томондан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш ва камолга келтириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Шунинг учун ҳам, юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва уларни муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, кўрсатилаётган бундай эътибор натижасида улар орасидан кўплаб истеъдодли, юртимизни дунёга танитадиган ёшлар етишиб чиқмоқда.
Тантанали тадбир давомида битирувчиларга бағишланган медаллар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан топширилди.
Тадбир давомида санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
