Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида "27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, бугунги байрам муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа фидойиларини муносиб рағбатлантириш, аҳолига холис ва ишончли ахборотларни етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишларни, айниқса "Инсон қадри учун" ғояси остида қилинаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз ҳаётида учраётган масала ва муаммоларни ўрганиш, уларга ижобий ечим топиш йўлида соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик меҳнати юқори баҳоланади.
Ижодкорларнинг касб байрами муносабати билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳаси ходимларига «Ибратли ҳаял», «Ўатан пидайысы» ва «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари ва совғалар топширилди.
Байрам тадбири маданият ва санъат ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди ва байрам дастурхони ёзилди.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)