Қорақалпоғистонда ғалладан мўл хирмон яратилди

Қорақалпоғистон Республикасида 2026 йил ҳосили учун 2 091 фермер хўжалиги томонидан 53 000 гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштирилди.
Фермер ва деҳқонларнинг фидокорона меҳнати натижасида жорий йил ҳосили учун 124 900 тонна ғалла ҳосили йиғилди.
Бу натижа давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Эришилган ютуқда ғаллакор фермерларнинг машаққатли меҳнати, агрономлар, механизаторлар, соҳа мутахассислари ҳамда йиғим-терим жараёнида фаол иштирок этган барча ходимларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Ғалладан мўл ҳосил олишдаги меҳнат ғалабаси учун фидойи деҳқонларимиз, барча соҳа ходимларини табриклаймиз.