Ёшлар байрамида бир гуруҳ фаоллар тақдирланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан учрашуви ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шу жумладан Қорақалпоғистондан видеоалоқа орқали ёшлар иштирок этди.
Ўтказилган учрашув олдидан дастлаб фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлиги ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан бир гуруҳ фаол ёшларга «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари топширилди.

.jpg)
.jpg)

.jpg)

