Президент инновацион лойиҳалар билан танишди

Нукус техника университетига Президент совғаси - автомобиль топширилди.
Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган махсус кўргазмада мамлакатимизнинг фаол ёшлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар билан танишди.
Кўргазма доирасида Нукус давлат техника университети талабалари томонидан «Shell Eco-marathon» халқаро мусобақаси учун ишлаб чиқилган «Aral Drive» лойиҳаси университетнинг «Иқтисодиёт ва телекоммуникация инжиниринги» факультети «Иқтисодиёт» йўналиши 2-курс талабаси Асанова Айзада томонидан Президентимизга тақдим этилди.
Мазкур лойиҳа университет талабалари жамоасининг муҳандислик ва инновациялар соҳасидаги салоҳиятини намоён этувчи ишланмалардан бири сифатида эътибор қозонди.
❗️Қувонарлиси, ушбу инновацион лойиҳа муносиб баҳоланиб, Президент совғаси Volkswagen автомашина топширилди.
.jpg)
.jpg)