Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ўринбосари тайинланди

Бугун Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи Ф.Омонов иштирок этди.
Мажлисда дастлаб, ташкилий масала кўриб чиқилди.
Аллабергенова Нилуфар Реимбаевна - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Н.Аллабергенова тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
Мажлис давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

.jpg)