Жойларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Тахиатош ва Хўжайли туманларида фуқаролар мурожаатларига ижобий ечим топиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов иштирок этди.
Танишув жараёнида сўнгги 6 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, кўп мурожаат қилган фуқаролар бўйича батафсил қайта ўрганиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шу билан бирга, жойлардаги муаммоларни ҳал этиш борасида фуқаролар учун қабулларни мунтазам равишда ўтказиш, билдирилган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.


.jpg)
