Жўқорғи Кенгес Раиси Бўзатов туманида ёшлар билан учрашди

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги кунда мунтазам амалга оширилаётган "Ҳар пайшанба - Ёшлар куни" ташаббуси юртимизда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги, самарали ва манзилли тизимини шакллантирмоқда. Бу ташаббус ёшларнинг нафақат муаммоларини тинглаш, балки уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, салоҳиятини тўла намоён этиши учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Мана шундай эзгу тадбирлар доирасида бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Бўзатов туманидаги бир қатор ёшлар билан учрашув ўтказди.
Таъкидланганидек, юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўтказилган учрашувда бу борада ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг турда таъкидланди. Шу билан бирга, ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли йўналишларда юқори натижаларга эришаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида ёшлар фаоллик кўрсатиб, ўзларини қизиқтираётган масалалар, амалда учраётган муаммолар ҳамда илгари сурилаётган таклиф ва ташаббусларни бевосита билдирди. Хусусан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилди.
Энг муҳими, ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, соҳа мутасаддиларига уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
