Оқтўбе шаҳрида Қорақалпоғистон савдо уйи очилди
18

Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори натижасида юртимиз иқтисодиёти янада мустаҳкамланиб, экспорт салоҳияти ошиб бормоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида Қорақалпоғистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш мақсадида махсус савдо уйи очилган эди.
Яқинда Оқтўбе вилояти Оқтўбе шаҳри "Табыс Алаңы" улгуржи савдо бозори ҳудудида яна бир Қорақалпоғистон савдо уйи очилди.
Бу ерда юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва бошқа йўналишлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилиши йўлга қўйилмоқда.
Савдо уйида махсус савдо расталари, музлаткичли омборхоналар, қулай инфратузилма яратилган.