Президент совғаси - автомобиль ўз эгасига тантанали равишда топширилди

Яқинда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган махсус кўргазмада юртимизнинг фаол ёшлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар билан танишган эди.
Кўргазма доирасида Нукус давлат техника университети талабалари томонидан «Shell Eco-marathon» халқаро танлови учун ишлаб чиқилган «Aral Drive» лойиҳаси Президентимизга тақдим этилди.
Бундан сўнг лойиҳа тақдимотини тақдим этган Техника университетининг «Иқтисодиёт ва телекоммуникация инжиниринги» факультети «Иқтисодиёт» йўналиши 2-курс талабаси Асанова Айзада Президент совғаси Volkswagen электромобили билан тақдирланди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ушбу автомобилни ўз эгасига топширди ва «Aral Drive» лойиҳасининг барча иштирокчиларини табриклади.
Жамоага келгусида Бельгия давлатида ўтказиладиган танловда ҳам юқори натижаларни қўлга киритишига тилакдошлик билдирилди.
.jpg)

