32 та янги автобус Нукус шаҳрига олиб келинди
31

Юртимизда барча соҳалар қатори транспорт соҳасида ҳам кўплаб янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилиб, халқимизга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай чора-тадбирлар қаторида Нукус шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «FAYZ AVANGARD» МЧЖ томонидан 32 дона автобус олиб келинди.
Албатта, янги транспортлар халқимизга сифатли транспорт хизматини тақдим этиш ва уларнинг узоғини яқин қилиш йўлида хизмат қилади.

.jpg)