Хуш хабар!

Қорақалпоқ давлат университетининг таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 10 та бакалавриат таълим йўналиши ва 10 та магистратура мутахассислиги Германиянинг "ACQUIN" халқаро аккредитация ва сифатни таъминлаш агентлиги томонидан халқаро аккредитациядан ўтди.
Мазкур халқаро аккредитация университет таълим дастурларининг Европа ва халқаро сифат стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди ҳамда олий ўқув юртининг халқаро майдондаги нуфузи ва рақобатбардошлигини янада оширади.
Бу ўз навбатида университет учун кенг имкониятлар яратади. Яъни хорижий профессор-ўқитувчилар ва олимларни таълим ва илмий фаолиятга кенгроқ жалб қилиш, хорижий талабалар сонини ошириш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг Европа ва бошқа давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан академик алмашинув дастурларида фаол иштирок этишига замин яратади.
Шунингдек, халқаро грантлар, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва хорижий инвестицияларни жалб этишда университетнинг ишончлилиги ва салоҳиятини ошириш, битирувчиларнинг дипломлари ва таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олиниши ҳамда уларнинг хорижда таълимни давом эттириш ёки меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини кенгайтиради.
Шу билан бирга университетнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва янги стратегик ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиради. Ушбу ютуқ университет жамоасининг таълим сифатини халқаро талабларга мос равишда такомиллаштириш борасидаги изчил меҳнати ва самарали фаолиятининг эътирофидир.


.jpg)
.jpg)