Қорақалпоғистон делегацияси II Халқаро Ўзбекистон-Корея энергетика форуми доирасида муҳим келишувларни имзолади

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг етакчи энергетика тузилмалари ҳамкорлигида ташкил этилган II Халқаро Ўзбекистон-Корея энергетика форуми (Energy Value Networks Forum) якунланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси И.Ниязов раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Икки кунлик нуфузли тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси томонидан ҳудудда яшил иқтисодиёт ва юқори технологияларни жорий этишга қаратилган шунингдек, ҳудудни яшил энергетика ва инновациялар марказига айлантириш борасида муҳим келишувларга эришилди.
Жанубий Кореянинг илғор компания ва институтлари билан тузилган ушбу келишувлар Қорақалпоғистоннинг ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашда янги босқични бошлаб беради.
Жумладан, Корея иқлим ўзгариши институти билан эришилган келишув доирасида ижтимоий объектларни қуёш панеллари билан таъминлаш, «ForEMDX» ташкилоти билан энергетика тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ақлли бошқарув тизимларини (Smart Grid) йўлга қўйиш, «GoodByeCar» ташкилоти билан Қорақалпоғистонда электромобиллар (ЭВ) батареяларини хавфсиз утилизация қилиш, уларни иккиламчи энергия сақлаш тизимлари (ЭСС) сифатида қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш назарда тутилмоқда.

.jpg)

.jpg)