Жўқорғи Кенгес Раиси Шуманай туманида ёшлар билан учрашди

Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган пайшанба - Ёшлар куни доирасида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу учрашувлар ёшларнинг фикр ва ғояларини тинглаш, уларнинг ижодий ва ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳаётий ва касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Мана шу эзгу ташаббус доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Шуманай туманидаги бир қатор ишсиз ва оталиққа олинган ва фаол ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув олдидан, ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида яратилган шароитлар, берилган имкониятлар бўйича тақдимот йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонлик ёшларга қаратилаётган юқори эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан тилга олинди.
Учрашув давомида ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифларини очиқ ва эркин тарзда билдирди. Унда иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилди.
Ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, соҳа мутасаддиларига тез орада ижобий ечим топиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
