Уч авлод вакиллари учрашди

Бугун Нукус шаҳрида жойлашган "Оқ қуш" мажмуасида ўтмиш, бугун ва келажак учрашуви - Уч авлод учрашуви ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фахрийлар ва турли соҳа вакилларининг ибратли ишларини алоҳида тилга олди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Нуронийлар жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, Қорақалпоғистон Республикаси "Нуроний" жамғармаси раиси Т.Абдижаббаров иштирок этди.
Учрашувда узоқ йиллар давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган кексалар, фахрийлар, шунингдек, ёшлар иштирок этди.
Бугунги ўтказилган уч авлод учрашувида ёши улуғ авлод вакиллари ёшлар билан фикр алмашиб, ёшлик куч-ғайратини қайта ҳис этгандек бўлди, десак адашмаган бўламиз. Ёшлар эса ўзидан олдинги авлод вакилларининг панд-насиҳатларидан катта таассуротлар олди.
Албатта, нуронийларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, эришган натижалари ва тўплаган ҳаётий тажрибаси бугунги ёш авлод учун чинакам ҳаёт мактаби бўлиб, уларни юксак марраларга руҳлантиради.
Учрашув давомида юртимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган бир қатор фахрийларга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбир санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

.jpg)

.jpg)
.jpg)