Жўқорғи Кенгес Раиси тадбиркорлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Унда мебелсозлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароит ва имкониятларни яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичга кўтармоқда.
Бугунги ўтказилган учрашувда айрим сабабларга кўра дуч келаётган муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Янги иш ўринларини яратишга қаратилган ҳар қандай ташаббус доимо қўллаб-қувватланиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва кўтарилган масалаларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
