Қорақалпоғистонда тест синовлари бошланди

Бугун, 14 июль куни мамлакатимиз бўйлаб 2026-2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул учун кириш тест синовлари бошланди.
Нукус шаҳридаги тест синовлари ўтказиладиган жойлар қаторида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими биносида ҳам абитуриентлар тест синовларида қатнашмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, тест синовлари кунига икки сменада, 1-смена 08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса 15:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.
Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида давлат олий ва касбий таълим муассасаларига кириш тест синовларида жами 31 мингга яқин абитуриентлар иштирок этиши кутилаётган бўлиб, тест синовлари жорий йилнинг 23 июль кунига қадар давом этади.
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув орқали онлайн трансляция қилинмоқда ва жараённи test2026.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
