❗️Ўзбекистонда “маҳалла еттилиги”га 10 млн сўмдан грант ажратилади
235

Президент топшириғига кўра, ҳар бир маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозаликни таъминлаш ва аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар учун “маҳалла еттилиги”га 10 миллион сўмдан грант берилади.
Бу мақсадлар учун жами 240 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек:
➖ маҳалла раиси “еттилик” аъзоларининг иш режасини тасдиқлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
➖ “еттилик”ни ўқитиш ва илмий-методик қўллаб-қувватлаш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади.