«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди
102

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ҳарбий бўлинмаси бошлиғи Бердибеков Ақилбек ва Нукус давлат техника университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Махсетбаев Зайд «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишонлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси М.Атамуратов томонидан ўз эгаларига топширилди.
Маълумот учун, ушбу нишон Ватанимизнинг обрў-эътибори, шон-шуҳратини юксалтиришга ва унинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган ёшлар ва соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун давлатимизнинг юксак эътиборидир.