Ҳурматли Президент!
79

Қорақалпоғистон халқи Сизнинг, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз равнақи йўлидаги беқиёс хизматларингизни юксак қадрлайди.
Бевосита ўзингиз раҳбарлигингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Янги Ўзбекистонни янада қудратли ва фаровон мамлакатга айлантиришига қатъий ишонамиз.
Бугун Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, халқ ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар Сизнинг доимий ғамхўрлигингиз ва юксак эътиборингизнинг амалий ифодасидир.
Шунинг учун Қорақалпоғистон халқи бугунги кунидан рози, эртанги кунига ишончи мустаҳкам ва бунинг учун Сиздан чексиз миннатдор.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!