30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Дўстлик фестивали" кенг нишонланди

Бугун Тахтакўпир тумани «Қаратерең» сайёҳлик марказида «30 июль - Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан «Дўстлик фестивали» тантанаси ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни сана муносабати билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, ҳар йили юртимизда «Халқлар дўстлиги куни» байрами ва «Дўстлик фестивали» кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда. Кенг нишонланаётган байрам тадбирлари чекка овул ва маҳаллалардан бошлаб барча шаҳар ва туманларда халқ саиллари, миллий маданий марказлар, миллий таомлар, рассом ва ҳунармандларнинг кўргазмалари билан кенг турда давом этмоқда.
Бугунги кунда юртимизда яшаётган турли миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, она-Ватанимизни янада ривожлантириш йўлида меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда.
Албатта, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар энг асосий бойлигимиз бўлган юртимиз тинчлигини сақлашда, халқлар дўстлини, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этмоқда.
Байрам тадбири таниқли хушовозлар ижросидаги гала-концерт дастури билан давом этди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
