Диққат, эълон!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни креатив усулда халқимизга етказиш борасида 14-30 ёш оралиғидаги ёшлар ўртасида "Креатив мобилограф" танлови ўтказилади.
Танлов Қорақалпоғистонда олиб борилаётган сиёсий-иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларни кенг ёритиш, халқимизнинг холис ва ишончли ахборотга бўлган талабини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танлов бўйича тайёрланган видеоматериаллар 5-20 август кунлари оралиғида махсус комиссиянинг @kreativ_mobilograf_bot боти орқали қабул қилинади.
Асосий талаб: Тайёрланган видеороликнинг креативлиги, сўнгги янгиликларни ёритиши, қисқалиги ва сифатига эътибор қаратилади.
Мамлакатимиздаги янгиликларни ўзида акс эттирган энг яхши видео ва унинг муаллифи бўлган мобилограф танлов ғолиби деб топилади.
❗️Ғолиблар iPhone 17 Pro Max, MacBook Neo, Ноутбоок билан тақдирланади.