Нукус шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида жуда муҳим қарор қабул қилинди

«Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш лойиҳаси давлат - хусусий шериклик асосида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2026-йил 29 июль кунги Президент қарори қабул қилинди.
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланиш ҳажмини камайтириш шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қўйидагилар белгиланди.
Нукус шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини замонавий энергия тежамкор когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш орқали аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида инфратузилмани барпо этиш мақсадида 28 км иссиқлик тармоқларини қуриш ва 189 та иссиқлик пунктларини ўрнатиш билан ёпиқ тизимга ўтказиш орқали 10 320 нафар аҳоли электр, 22 880 нафар аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминланади.
Электр энергияси ва иссиқ сув ишлаб чиқаришда табиий газ сарфини оптималлаштирилади, иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни 30 фоизгача камайтирилади ва энергия самарадорлигини 10 фоизга оширилади.
Иссиқлик таъминоти соҳасида давлат - хусусий шериклик механизмлари жорий этилади ҳамда ушбу йўналишга хорижий инвестициялар жалб қилинади.
Шунингдек, қарор билан:
Саудия Арабистонининг “Saudi Tabreed District Cooling” компанияси томонидан 20,3 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб этилади;
"Иссиқликтаъминоти" АЖ давлат шериги ҳамда Инвестор томонидан масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган махсус лойиҳа компанияси хусусий шерик этиб белгиланади.