Қорақалпоғистон Республикасидаги паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида электр таъминотини яхшилашга қаратилган дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2026-2029 йилларда Қорақалпоғистон Республикасидаги паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Яъни, шу йиллар оралиғида Қорақалпоғистонда 688 млрд. 316,4 млн. сўм маблағ ҳисобидан қурилиш-модернизация ишлари амалга оширилади.
Шундан, 216 млрд. 473,5 млн. сўм ҳисобидан 850,9 км тармоқ, 214 трансформатор пункти, 24 тақсимлаш қурилмаси ва 11 ячейка комплекти янгидан қурилади.
Бундан ташқари, 471 млрд. 842,9 млн сўм маблағ ҳисобидан 2 минг 599,6 км узатиш тармоғи, 197 та трансформатор пунктларида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилади.
Асосийси, мазкур ишлар амалга оширилиши натижасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга ечим топилади.