Жўқорғи Кенгес Раиси Тўрткўл туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва коммунал соҳадаги ишлар билан танишди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тўрткўл туманида бўлиб, аҳолини сифатли ва барқарор коммунал хизматлар билан таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди.
Dастлаб “Ғалаба” маҳалласидаги трансформатор пункти фаолияти кўздан кечирилди. Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш ва узлуксиз узатишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси “Уллубоғ” ОФЙдаги газ тақсимлаш қурилмаларининг ишлаш ҳолати ва энергия тежамкорлигини кўздан кечирди. “Ибн Сино” маҳалласининг Тўрткўл кўчасида олиб борилаётган газ тармоғини реконструкция қилиш жараёни билан яқиндан танишди.
Манзилли ўрганишлар давомида газ қувурларини тартибга келтириш, бўёқлаш ва газ сизиб чиқишининг олдини олиш орқали хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар белгиланди.
Бундан кейин Жўқорғи Кенгес Раиси нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан мулоқот қилди.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
