Органик помидорни қайта ишлаш ва экспорт қилиш имконияти кенгайтилмокда

Нукус туманида фаолият юритаётган "BIOGUMUS" фермер хўжалиги томонидан қуёшда қуритилган экологик тоза, органик помидорни қайта ишлаш йўлга қўйилган.
Корхонада помидордан 10 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотлар Хитой, Франция, Исроил ва Япония каби хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Жорий йилда ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида 15 млрд. сўм маблағ эвазига Хитойдан замонавий асбоб-ускуналар келтирилиб, ҳозирда уларни монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Янги ускуналар ишга тушгач, қуёшда қуритилган помидорга ёғ ва зираворлар қўшиш орқали янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада корхонада кунига 5 минг қути маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Ушбу лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида корхона фаолияти янада кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳияти ошади, янги иш ўринлари яратилади.
.jpg)
.jpg)

.jpg)
