Бу йил 150 та пахта териш машинаси кузги йиғим-терим мавсумида иштирок этади
44

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан пахта ҳосилини йиғиб олишни механизациялаш жараёнини жадаллаштириш бўйича вазифалар белгиланган эди. Шу асосда республикамизга пахта териш машиналари олиб келиниб, кузги йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари давом этмоқда.
Ўтган йили Қорақалпоғистонга 60 дона пахта териш машинаси олиб келинган бўлса, жорий йилда яна 90 дона пахта териш машиналари олиб келинди. Натижада, пахта ҳосилини йиғиб олувчи махсус техникалар сони 150 тага етказилди.