Ҳурматли солиқ хизмати ходимлари!

Энг Аввало, Сизларни бугунги сана – Солиқ хизмати ташкил этилган кун муносабати билан самимий табриклаймиз!
Солиқ хизмати – мамлакатимиз молиявий барқарорлиги, иқтисодий тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим бўлган масъулиятли ва шарафли соҳа ҳисобланади.
Ўзига юклатилган вазифаларни чин кўнгилдан адо этиб, бюджет даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида шакллантириш, тадбиркорлик муҳитини соғломлаштириш ва уларни қўллаб-қўвватлаш йўлида муносиб меҳнат қилаётган солиқ хизмати ходимларининг фидокорона меҳнати доимо эътиборга лойиқ.
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, шу жумладан солиқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар энг аввало халқимизни бугунги турмушидан рози қилиш йўлида давом эттирилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кун солиқчилари эндиликда тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси, маҳаллаларда янги иш ўринларини яратишда ташаббускор ва жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашга ҳисса қўшувчи касб эгаларига айланмоқда.
Халқимиз сиз азиз соҳа ходимларининг фидокорона меҳнатингизни доимо қадрлайди.
Сизларни яна бир бор бугунги сана муносабати билан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, машаққатли ва шарафли ишларингизда зафарлар тилаб қоламиз!
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси