Халқаро Информатика Олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 1та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишди
17

Ўзбекистонда 9-16 август кунлари IOI Халқаро Информатика Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида ўтказилган икки мусобақа якунланди ва натижалар тасдиқланди.
Унда Ўзбекистонлик ўқувчилар 1та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишди.
Жумладан,
🥈 Кумуш медаль — Жахонали Хайдаралиев, Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби, 9-синф;
🥉 Бронза медали — Тимур Кадирбергенов, Нукус Президент мактаби, 11-синф;
🥉 Бронза медали — Улуғбек Раҳматуллаев, Наманган Президент мактаби, 11-синф;
🥉 Бронза медали — Жаҳонгиршоҳ Авазхонов, Наманган Президент мактаби, 10-синф;
Маълумот ўрнида, бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.