Бир гуруҳ фаол тадбиркорлар тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ ташаббускор тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қаратилаётган эътибор ва бу борада қабул қилинаётган фармон ва қарорлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Тадбирда айтиб ўтилганидек, сўнгги йилларда Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Қисқа вақт ичида янги-янги объектлар ишга туширилиб, йирик ҳажмдаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ўтказилган тадбирда ана шундай эзгу ишлар кенг эътироф этилди.
Байрам тадбирида ҳурматли Президентимизнинг махсус Фармонлари асосида мукофотланган тадбиркорларимизга «Шуҳрат» медали ва «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан бир қатор тадбиркорлар Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)


