Ҳурматли тадбиркорлар, Бугунги даврнинг ҳақиқий қаҳрамонлари!

Энг аввало, барчангизни юртимизда кенг нишонланаётган ажойиб байрам – «Тадбиркорлар куни» муносабати билан самимий табриклаймиз.
Барчамизга маълум, ҳурматли Президентимиз томонидан 2021 йилнинг 23 декабрь куни имзоланган «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ушбу сана ҳар йили бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг турда нишонланиб келинмоқда. Бу, албатта, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг яна бир ифодасидир.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, сизнинг тимсолингизда бугун халқимиз янги замон талабига мос қадам ташлайдиган, тиним билмайдиган, ўз устида доимо ишлаб, ҳаётимизга янгиликларни олиб киришдан чарчамайдиган, янги иш ўринларини яратиш орқали ҳаётимиз фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳақиқий давр қаҳрамонларини кўради.
Юртимиз иқтисодиётини юксалтириш ва мустаҳкамлашдек фидокорона меҳнатларингизни халқимиз доимо қадрлайди.
Сизларни Тадбиркорлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, машаққатли меҳнатингизда доимо муваффақиятлар тилаймиз.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси