1-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ EТИБ КЕЛДИ!
278

Янги ўқув йилини қувонч билан кутиб олаётган кичик ўқувчиларимиз учун Президент совғалари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.
2026/2027-ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинадиган 38 минг 915 бола учун 12 номдаги Президент совғалари олиб келинди.
Бугунги кунда совғалар барча умумий ўрта таълим мактабларига босқичма-босқич етказиб берилмоқда.