Марказий "Турон" стадионига замонавий VAR технологияси ўрнатилди.
186

Марказий "Турон" стадионида футбол ўйинларини замонавий талаблар асосида ўтказиш мақсадида VAR - ҳакамлар қарорларини видеоёзув орқали қайта кўриб чиқиш тизими ўрнатилди.
Ушбу технология низоли ҳолатларни аниқлаш, ҳакамлар қарорларининг аниқлиги ва адолатлилигини таъминлашга хизмат қилади. VAR тизимининг ишга туширилиши стадион инфратузилмасини замонавий стандартлар асосида ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Энди Марказий "Турон" стадионида ўтказиладиган футбол ўйинларида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш имконияти янада кенгаяди.


