Янги талабалар турар жойи - ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг яна бир ифодаси

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида янги, замонавий типдаги талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда университет профессор-ўқитувчилари, ходимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида барча соҳалар қатори таълим тизимини ривожлантириш, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун муносиб шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида фойдаланишга топширилган янги талабалар турар жойи ҳам ана шундай эзгу ва бунёдкорлик ишларининг амалий ифодасидир. Замонавий архитектура ва қурилиш стандартлари асосида бунёд этилган ушбу мажмуа жами 500 талабани жойлаштириш имкониятига эга.
Ётоқхонада талабаларнинг қулай ва хавфсиз яшаши, таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Хоналар, маиший ва санитария шароитлари билан бир қаторда, ёшларнинг дам олиши, эркин шуғулланиши ва бўш вақтини самарали ташкил этишга хизмат қиладиган қулайликлар ҳам кўзда тутилган.
Тадбир якунида иштирокчилар янги қурилган талабалар турар жойини кўздан кечириб, унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
