Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистонда 12 йирик объект ишга туширилди

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда умумий қиймати 50 триллион сўмлик 163 янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги студияларга йиғилган кенг жамоатчилик вакилларини, улар орқали бутун халқимизни яқинлашиб келаётган улуғ айём билан табриклади.
Унда Нукус шаҳридаги янгидан реконструкция қилинган Турон стадионидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, кенг жамоатчилик вакиллари видеоалоқа орқали иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, бугун давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, 72 та йирик инвестиция лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди.
Шундан, Қорақалпоғистонда ҳам жами 12 объект, шунинг ичида 117 млрд. сўм маблағ ҳисобидан янгидан реконструкция қилинган Турон футбол стадиони, 3,1 трлн. сўмлик 200 мегаваттли шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими, 153 млрд. сўмлик Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси, 12 млн. долларлик оҳак ишлаб чиқариш заводи, халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилиб, 167,7 млрд. сўм ҳисобидан реконструкция қилинган Манғит сув тозалаш иншооти, Нукус шаҳрида 15 млн. долларлик газоблок ишлаб чиқариш корхонаси, Кегейлида 4 млн. долларлик ДВП маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси каби объектлар ишга туширилди.
Бундан ташқари, Нукус тумани ҳудудида 60 млрд. сўмлик паррандачилик комплекси, Буюк Британиянинг 3,3 млрд. сўмлик Pearson Btec халқаро таълим дастури лойиҳаси, Нукус шаҳрида 21 млрд. сўмлик замонавий хусусий мактаб, Тахиатош туманидаги 8,5 млрд. сўм ҳисобидан янгидан қурилган 23-сонли умумтаълим мактаби, Чимбой туманида 13,4 млрд. сўмлик янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Албатта, фойдаланишга топширилган объектлар халқимиз фаровонлиги йўлида узоқ йиллар давомида хизмат қилади.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)
