Мустақиллик байрами арафасида яна бир замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Беруний тумани Абай OФЙ ҳудудида жойлашган 60-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий таълим маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5246-сонли қарори асосида, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди дастури доирасида қишлоқ ҳудудларда яшовчи болалар учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида барпо этилди.
90 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти замонавий талабларга жавоб берадиган шароитлар билан таъминланди.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 4 млрд 900 млн сўм маблағ йўналтирилди.
Янги таълим муассасасининг фойдаланишга топширилиши ҳудуддаги болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун янада кенг имкониятлар яратади.
.jpg)
