Байрам арафасида янги мактаб фойдаланишга топширилди
141

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Чимбой тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди.
Мазкур таълим маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-454-сонли қарори асосида 330 ўринга мўлжалланган. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 13 миллиард 450 миллион сўм маблағ ажратилди.
Замонавий ва барча зарур шароитларга эга бўлган янги мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва педагоглар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)