Мустақиллик байрами арафасида янги мактаб очилди
180

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Тахиатош туманида яна бир қувончли воқеа - янги таълим даргоҳи ўз эшикларини очди.
Ойдин йўл МФЙ ҳудудидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди.
Мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5246-сонли қарори асосида 176 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 8 миллиард 496 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Замонавий шароитларга эга янги мактаб эндиликда ҳудуддаги ўқувчилар учун сифатли таълим олиш ва ўз иқтидорини намоён этиш имкониятларини янада кенгайтиради.
.jpg)
.jpg)
