Энг улуғ ва энг азиз байрам муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимизга давлат мукофотлари топширилди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан юртимиз ривожи йўлида меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни Она-Ватанга содиқлик рухида тарбиялашда сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган қатор ватандошларимизни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг ўттиз беш йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асос мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан мукофотланган ватандошларимизга орден, медаллар топширилди.
Бугунги тақдирланганлар мукофотларнинг топширилиши давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори ва ғамхўрлигининг яна бир ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлаб, бунинг учун Президентимизга чуқур миннатдорчилигини билдирди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)