Қорақалпоғистонда ишга туширилган йирик объектлар бориб кўрилди

Кеча ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда умумий қиймати 50 триллион сўмлик 163 та янги объектни ишга тушириш маросими бўлиб ўтган эди. Унда давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги йирик объектлар, жумладан, Қорақалпоғистонда 12 та йирик объект фойдаланишга топширилди.
Бугун бир гуруҳ давлат фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ушбу объектлар билан яқиндан танишди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев юртимизда ишга туширилаётган бундай йирик объектлар ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ва Қорақалпоғистон учун алоҳида қаратилган эътиборнинг натижаси эканлигини таъкидлади.
Дастлаб, Нукус шаҳридаги янги очилган автоклав усулида газоблок ишлаб чиқариш корхонаси ишлари бориб кўрилди.
Таъкидлаш жоизки, 175 млрд. сўм маблағ ҳисобидан янгидан қуриб битказилган корхонада йилига 350 минг куб метр газоблок ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Энг асосийси, ушбу корхона тўлиқ қувватда ишга тушиши билан 90 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Меҳмонлар корхона иш жараёни билан танишиб, ишчилар билан яқиндан мулоқот қилди.


.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)