Бундан сўнг Нукус тумани ҳудудидаги “Интер Агро бройлерлар Нукус” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди

Умумий қиймати 60 млрд сўм бўлган лойиҳа асосида янгидан барпо этилган мазкур корхонада бугунги кунда 40 та янги иш ўрни яратилган. Корхонада аҳоли дастурхонига сифатли товуқ гўшти ва тухум маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга, наслчиликка мослаштирилган инкубацион тухум етиштириш йўналиши ҳам йўлга қўйилган.
Аҳамиятлиси, бугунги кунда корхона томонидан хорижга жўжаларни экспорт қилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.
Лойиҳанинг ишга туширилиши ҳудудда паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозор талабини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, наслчилик йўналишининг йўлга қўйилгани соҳадаги мавжуд имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Энг муҳими, бундай замонавий ишлаб чиқариш корхоналарининг барпо этилиши ҳудуд иқтисодиётига янги суръат бағишлаб, янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий маҳсулотлар тури ва ҳажми кўпайиши учун замин яратмоқда.
.jpg)


.jpg)