Шунингдек, жамоатчилик фаоллари 153 млрд. сўм маблағ ҳисобидан ташкил этилган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳурматли Президентимиз Қорақалпоғистонга бўлган ташрифи давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали фаолияти билан яқиндан танишиб, Қорақалпоғистонда тиббиёт соҳаси ходимларининг малакасини ошириш учун шароит яратиш бўйича топшириқ берган эди. Ана шу асосда илмий-амалий академия ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.
Академияда 159 та янги иш ўрни ташкил этилган бўлиб, бу ерда тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш ва замонавий тиббий амалиётни ўзлаштириши учун барча зарур шароитлар яратилган. Хусусан, академия энг замонавий тиббий ускуналар, махсус техник анжомлар ҳамда симуляцион хоналар билан жиҳозланган.
Эътиборлиси, бу ерда ўрнатилган айрим замонавий ускуна ва жиҳозлар нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам саноқли ҳисобланади. Бу эса тиббиёт мутахассисларининг назарий билими билан бир қаторда, амалий кўникмаларини ҳам юқори даражада шакллантириш имконини беради. Бу ўз навбатида, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун муҳим қадамдир.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
