Янгидан очилган хусусий мактаб фаолияти бориб кўрилди

Нукус шаҳрида янгидан барпо этилган замонавий «Зейин» хусусий мактаби бориб кўрилди. Жамоатчилик фаоллари бу ерда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Қиймати 21 млрд сўм бўлган мазкур замонавий таълим муассасаси бугунги кун талаблари асосида қурилиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур имкониятлар билан таъминланган. Айниқса, таълим жараёнида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланилиши, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Энг муҳими, Нукус шаҳрида замонавий хусусий мактабнинг ишга туширилиши таълим соҳасида янги имкониятларни кенгайтириб, ота-оналар ва ўқувчилар учун сифатли таълим олишнинг яна бир муқобил йўналишини яратмоқда. Бундай лойиҳалар ҳудудда таълим сифатини ошириш ва ёш авлод учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)