Янгиланган «Турон» стадиони мустақиллик байрами арафасида халқимизга ва футбол мухлисларига муносиб совға бўлди

Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқ хўжалигининг барча соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай ислоҳотларнинг амалий натижалари асосида янги иш ўринлари, ишлаб чиқариш қувватлари яратилиб, инфратузилма билан боғлиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ана шундай амалий ишлар қаторида куни кеча ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз бўйича йирик объектлар, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ҳам 12 йирик объект фойдаланишга топширилган эди.
Бу объектлар қаторида жами 117 млрд. сўм маблағ ҳисобидан реконструкция қилинган Турон футбол стадиони ҳам ишга туширилди.
Реконструкция ишлари доирасида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та футбол майдончаси, футболчилар учун ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автотураргоҳ барпо этилди. Бунинг натижасида стадион футболга ихтисослашган спорт мажмуасига айлантирилди.
Шунингдек, футбол ўйинларини замонавий талаблар асосида ўтказиш мақсадида VAR - ҳакамлар қарорларини видеоёзув орқали қайта кўриб чиқиш тизими ўрнатилди.
Албатта, ушбу объектнинг Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши халқимиз ва футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.
Меҳмонлар стадионда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.



.jpg)