Мустақиллик байрами арафасида Шуманай оилавий тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
139

Мустақиллик байрами арафасида Шуманай тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли "Мамий" овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Шуманай оилавий шифокорлик пункти биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бу шифокорлик пункти Президентимизнинг ПҚ-248-сонли қарорига мувофиқ, 2 миллиард 216 миллион сўм маблағ ҳисобидан тўлиқ реконструкция қилинди.
Фойдаланишга топширилган Шуманай оилавий шифокорлик пунктида яратилган замонавий шароитлар 2200 нафардан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ўз вақтида ва сифатли кўрсатиш имконини беради.

.jpg)
.jpg)