Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Амангулга энг қувончли совға!
183

Амангул Танирбергенова учун бу байрам янада қувончли ва унутилмас кунга айланди.
Президентимиз топшириғи асосида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Амангулга 2 хонали замонавий квартира топширилди.
Мустақиллик - бу, энг аввало, инсон қадри, тинч ва фаровон ҳаёт, орзу-умидлар рўёби демакдир. Бугун Амангулнинг ўз уйига эга бўлгани ҳам ана шу улуғ қадриятларнинг ҳаётдаги яна бир ёрқин ифодасидир.